25.08.2021 22:24
6600
Роналду қўлидан олган жароҳати туфайли «Ювентус» машғулотларини муддатидан аввал якунлади

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус»нинг бугунги машғулотларида охиригача қатнашмади. 

Португалиялик футболчи ўнг қўлида оғриқ сезаётганини маълум қилди ва машғулотни тарк этди. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду жисмоний ҳолати яхши эмаслиги сабабли А Серия 1-туридан ўрин олган «Удинезе» (2:2) билан баҳсда асосий таркибга киритилмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар