25.08.2021 19:37
2165
ОФК Кубоги турнири 10 йил ўтиб Қаршига қайтди. «Насаф» - «Ахал» учрашувидан репортаж

Бугун, 25 август куни Қаршида ОФК Кубоги Марказий Осиё минтақаси финал баҳси доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси Туркманистоннинг «Ахал» клубини қабул қилмоқда. Ниҳоят, 10 йиллик танаффусдан кейин Қарши яна ОФК кубоги баҳси мезбонига айланди. Tribuna.uz мухбирларининг Қаршидаги «Марказий» стадион ва унинг атрофидан олиб бораётган репортажини кузатиб боринг.

Марказий Осиё минтақаси ғолиблиги учун баҳс

Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги «Насаф» Душанбеда ўтган гуруҳ босқичида «D» квартетини ғолиб сифатида якунлаб, тўғридан-тўғри чоракфиналга йўлланма олган эди. Марказий Осиё клублари жам бўлган «С» гуруҳида эса «Ахал» 1-ўринни эгаллаб, Қарши клубига рақиб бўлди. Туркманистонда пандемия сабабли футбол учрашувлари ўтказилмаётгани сабабли ОФК Марказий Осиё минтақаси ғолибини аниқлаб берадиган минтақавий финал ўйини – ОФК кубоги чоракфинал баҳсини Қашқадарёда ўтказишга қарор қилди. Бир ўйиндан иборат плей-офф тўқнашуви жамоалардан бирига яримфинал йўлланмасини тақдим этади.

Ким қандай таркибда?

Жамоалар таркиби эълон қилингач, туркманистонликлар сафида Арсланмират Аманов йўқлиги маълум бўлди. Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги таркиб эса йўқотишларсиз эди.

25 август (чоршанба)
ОФК Кубоги. Чоракфинал (Минтақавий финал).
«Насаф» - «Ахал» (Туркманистон)
Бош ҳакам: Муҳаммад Ал Хоиш (Саудия Арабистони)
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Баҳром Абдураҳимов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Андрий Калудерович.
Захирадагилар: 13.Азамат Соҳибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Суҳроб Нуруллоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 71.Жасур Жумаев.
«Ахал»: 1.Расул Чориев, 3.Гурбангули Аширов, 5.Абди Башимов, 7.Эльман Тагаев, 9.Мирза Бекназаров, 10.Гурбан Аннаев, 14.Мейлис Диниев, 21.Расул Ҳожаев, 23.Хошгелди Хожовов, 29.Сердар Гелдиев, 71.Ата Гелдиев.
Захирадагилар: 16.Овезмират Овезмирадов, 4.Соҳбет Аланнуров, 6.Арзувгули Сапаргулиев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ибрайим Маммедов, 13.Шоҳрат Суюнов, 17.Амир Гурбани, 20.Пирмират Султанов, 26.Нуриагди Муҳаммедов, 70.Шоҳназар Тиркишов.

Катанец ва Эрматов ҳам Қаршида

Қаршидаги ўйин мухлисларсиз ўтаётган бўлса-да, баҳсни ёритиши учун ўнлаб ОАВ вакиллари етиб келишган. Қолаверса, Ўзбекистон миллий жамоасида иш бошлаши кутилаётган словениялик мураббий Сречко Катанец ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам учрашувни кузатиш учун етиб келган.

10 йил аввалги зафарли юриш такрорланадими?

Қайд этиш жоиз, «Насаф» сўнгги марта 2011 йилда ОФК Кубоги финалини ўзида қабул қилган ва унда «Кувайт СК» жамоасини мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланганди. Орадан 10 йил ўтиб, Қарши клуби турнир чоракфинал баҳсини ўз майдонида қабул қилмоқда. «Ахал» мағлуб этилса, Бердиев жамоаси кейинги минтақалараро яримфинални ҳам Қаршида ўтказади. Клуб 10 йил аввалги зафарли юришини такрорлаш учун жуда яхши имкониятга эга.

Хабар тўлдирилмоқда (#Online)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар