25.08.2021 21:56
4735
«Насаф»нинг устунлигини тан олишга мажбурмиз. Бу клуб ОФК Кубогини ютишга қодир». «Ахал» бош мураббийи Қаршидаги мағлубият ҳақида

ОФК кубоги чоракфинали доирасидаги «Насаф» - «Ахал» (3:2) ўйинидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Бегенч Гараев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги рақибни ғалаба билан табриклайман. ОФК кубогининг кейинги ўйинларида уларга омад тилайман. Йигитларга раҳмат дейман. Охиригача курашишди. Аммо якунда улар кучлироқ чиқишди ва ғалабани илиб кетишди.

- «Насаф» ушбу ўйини билан чемпион бўлиши мумкинми?
- Ўйиндан олдин ҳам айтгандим, «Насаф» турнирдаги катта жамоа. Уларни бу турнирда ғолиб чиқишга қодир жамоа деб биламан. Чунки жамоа таркиб жиҳатдан ҳам, ўйин борасида ҳам мусобақадаги энг яхшиларидан бири.

- Бугун иккита гол урган Элман Тагаев Ўзбекистонда «Андижон» ва «Навбаҳор» клубларида ўйнаган. У билан Қаршидаги ўйин олдидан маслаҳатлашдингизми?
- Чинданам Тагаев бу ерда ўйнаган. Ўйинга тайёргарлик доирасида маслаҳатлашдик, аммо айнан унинг бу ерда тўп сурганига алоҳида урғу берганимиз йўқ.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар