23.08.2021 02:59
29461
Теглар
Жозе Моуриньо А Серияда рекорд ўрнатди

«Рома» бош мураббийи Жозе Муориньо Рим клуби билан А Сериядаги илк ўйинида «Фиорентина»ни мағлуб этди (3:1).

Бу мураббийнинг А Сериядаги 50-ғалабаси бўлди. Жозега бунча ғалабани қўлга киритиш учун 77 та ўйин кифоя қилди ва бу рекорд ҳисобланади. Ҳар бир ғалаба учун 3 очко берилиши бошланган 1994-95 йилги мавсумдан буён ҳеч бир мураббий А Серияда бунчалик тез 50 та ғалабани қўлга киритмаган.

Қизиғи, Моуриньо 50 та ғалабани АПЛ ва Ла Лигада ҳам энг тез қўлга киритган мураббий ҳисобланади. Унга 50 та ғалабага эришиш учун Англияда 63 та, Испанияда эса 62 та ўйин кифоя қилган.

Моуриньо А Сериядаги 76 та ўйинини 2008-10 йилларда «Интер» билан ўтказган. У Италиядаги икки мавсумида ҳам «Интер» билан А Серияда ғолиб бўлган, шунингдек, Милан клуби билан бир марта ЕЧЛни ҳам ютган.

Маълумот учун, Италия А Серияси 1-туридан ўрин олган «Фиорентина»га қарши ўйинда «Рома» сафида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳам ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар