23.08.2021 00:43
14150
Теглар
Роналду «Удинезе»га қарши ўйинни нега захирада бошлагани маълум бўлди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Серияси 1-туридан ўрин олган «Удинезе»га қарши ўйинни спорт формаси энг яхши ҳолатга чиқиб улгурмагани сабаб захирада бошлаган. Бу ҳақда клуб вице-президенти Павел Недвед маълум қилди.

«Йўқ жойдан сенсация ясамаслик керак. Роналду мавсум бошида энг яхши спорт формасида эмас ва унинг захирада қолиши ўзи билан маслаҳатлашиб чиқарилган қарор. Мураббий энг яхши ҳолатдаги футболчиларни туширди. Масалан, бугун Кьеллини ҳам захирада. Сизни ишонтириб айтишим мумкин, Роналду бу мавсум жамоада қолади», деган Недвед.

«Ювентус» ҳамда «Удинезе» жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Криштиану Роналду 60-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 90+5-дақиқада супер гол ҳам урди, аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат сабаб голни инобатга олмади.

Олдинроқ Роналдунинг ўзи «Ювентус»да қолишини ва «Реал»га қайтиши ҳақидаги гаплар фақат миш-миш эканини айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар