23.08.2021 10:38
2993
Аллегри: «Роналду билан ўйиндан олдин гаплашиб олгандик. У бизга 2-бўлимда керак эди»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 1-туридан ўрин олган «Удинезе» (2:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

Туринликлар ушбу беллашувда 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, аммо якунда ғалабани қўлдан чиқаришди. 90+4-дақиқада эса ВАР Криштиану Роналдунинг голини офсайд туфайли бекор қилди.

«Яхши ўйин ўтказдик. Аммо, афсуски, футболда шундай кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. 

Криштиану Роналду билан ҳаммаси жойида. У билан ўйиндан олдин гаплашиб олдик. Унинг қандай ҳолатда эканлигини кўрдим ва баҳсни захирадан бошлашини айтдим. У бизга иккинчи бўлимда керак эди. 

Албатта, жисмоний жиҳатдан қўшишимиз керак. Олдинда кўплаб ўйинлар бор. Роналду ҳам, бошқалар ҳам етакчилик қилишлари керак. Фаолиятимда илк бор 5 ўйинчи алмаштирдим.

Шчеснининг хатолари? У — ажойиб дарвозабон. Унда техникада эмас, қарор қабул қилишда муаммолар бор. Бундай пайтларда тўпни трибунага тепишнинг уят жойи йўқ»,  — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Sport Mediaset.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар