23.08.2021 01:52
8990
Теглар
А Серия. «Рома» ва «Наполи» чемпионатни ғалаба билан бошлади, Шомуродовда ассист

Италия чемпионатининг 1-турида «Рома» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилиб, кескин курашлар остида кечган баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди. 

Веретунинг дубли ва Мхитаряннинг голига Миленкович бир бор жавоб берди. Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 69-дақиқада Абраҳам ўрнига майдонга тушиб, 80-дақиқада жамоасининг 3-голига ассистентлик қилди.

Турнинг яна бир баҳсида «Наполи» биринчи бўлимдаёқ камчиликда қолганига қарамай, «Венеция»ни Инсинье ва Элмазнинг голлари эвазига мағлуб этди. 

А Серия. 1-тур. 22 август

Рома — Фиорентина 3:1
Голлар: Мхитарян (24), Верету (64, 79) — Миленкович (60). 
Рома – Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 87), Кристанте, Пеллегрини (Карлес Перес, 84), Дзаньоло, Абраҳам (Шомуродов, 69). 
Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 84), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 74), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влаҳович, Гонсалес (Соттиль, 84).
Четлатишлар: Дзаньоло (52) — Дронговски (17). 

Наполи — Венеция 2:0
Голлар:
Инсинье (62), Элмаз (73). 
Амалга оширилмаган пенальти: Инсинье (56). 
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Мариу Руй, Лоботка, Зелиньски (Элмаз, 35), Фабиан Руис (Гаэтано, 72), Инсинье (Петанья, 85), Политано (Лосано, 72), Осимҳен. 
Венеция – Мяенпяа, Эбуэхи, Кальдара, Чеккарони, Молинаро, Перец (Галацци, 74), Фьордилино (Тессманн, 63), Ҳейманс (Деци, 74), Ди Мариано (Сигурдссон, 63), Форте, Юнсен. 
Четлатишлар: Осимҳен (23).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар