Бугун, 20 август куни Ўзбекистон паралимпия ассоциациясида Токиода бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпиада ўйинларида иштирок этувчи спортчиларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва тегишли вазирлик мутасаддилар иштирок этди.
«Паралимпиада ўйинларининг юртимиз учун жуда муҳим байрам вақтида бўлиб ўтаётгани спортчиларимизга қўшимча далда бўлиши ва масъулиятларини ошириши керак. Халқимиз сизларни катта умид билан қўллаб-қувватлайди. Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз катта совғалар билан мукофотланди. Қувонч билан айтаманки, паралимпия ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз ҳам худди шундай мукофотларга эга бўладилар», - деди паралимпиячиларни кузатиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов.

«Карантин якунланганидан буён, айниқса охирги 3 ой ичида узлуксиз равишда машғулот олиб бордик. Спортчиларнинг тайёргарлиги яхши. Тактик ва техник тарафдан етарлича тайёргарлик олиб бора олдик. Ўйлаймизки, паралимпия ўйинларида муносиб иштирок эта оламиз.
Карантин бўлишига қарамай, Озарбойжон ва Қозоғистон спортчилари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишга муваффақ бўлдик. Бунинг натижасида шогирдларимнинг руҳияти тетик ва мусобақаларга тайёр, деб ўйлайман», - деди паратаэквондо жамоаси бош мураббийи Бобур Қўзиев.

«Худо хоҳласа, юртимиз байроғини баланд кўтариб, ёруғ юз билан қайтиш мақсадидамиз. Ҳозирда энг асосий вазифамиз Токио паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритиш. Тайёргарлик жараёнлари профессионал тарзда олиб борилди. Карантин сабаб юзага келган бир йиллик танаффус вақтида ҳам анчагина тайёргарлик кўрдик. Лицензияларимиз сони ҳам кўп. Ўзбекистон миллий жамоаси медаллар ҳисобига кўра, юқорироқ поғоналарда бўлиши кутилмоқда», - деди пара-енгил атлетикачимиз Ёрқинбек Одилов.
Маълумот учун, ёзги Паралимпиадада Ўзбекистон делегацияси 48 спортчи қўлга киритган 55та лицензия билан иштирок этади.
24 августдан 5 сентябрь санасига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган нуфузли спорт тадбирида иштирок этадиган ўзбекистонлик параолимпиячилар рўйхати билан танишинг:
Пара енгил атлетика
1.Хусниддин Норбеков (диск отиш)
2.Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш)
3.Бекжон Чеваров (узунликка сакраш)
4.Темурбек Гиясов (найза отиш)
5.Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш)
6.Дониёр Салиев (узунликга сакраш)
7.Элбек Султонов (ядро отиш)
8.Иззат Турғунов (узунликга сакраш)
9.Сабина Суханова (100 м. югуриш)
10.Сабина Суханова (200 м. югуриш)
11.Нозимахон Қаюмова (найза отиш)
12.Дилафрузхон Aхмадхонова (ядро улоқтириш)
13.Моҳигул Хамдамова (диск отиш)
14.Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)
15.Нурхон Қурбонова (найза отиш)
16.Aсила Мирзаёрова (узунликка сакраш)
17.София Бурханова (ядро улоқтириш)
18.Ёқутхон Холбекова (узунликка сакраш)
19.Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)
Пара сузиш
1.Ислам Aсланов (50 м эркин)
2.Ислам Aсланов (100 м баттерфляй)
3.Дмитрий Хорлин (50 м эркин)
4.Фирдавсбек Мусабеков (100 м брасс)
5.Фирдавсбек Мусабеков (200 м комплекс)
6.Музаффар Турсунхўжаев (50 м эркин)
7.Музаффар Турсунхўжаев (100 м баттерфляй)
8.Шохсанамхон Тошпўлатова (50 м эркин)
9.Шохсанамхон Тошпўлатова (100 м баттерфляй)
10.Шохсанамхон Тошпўлатова (200 м комплекс)
11.Нигорахон Мирзохидова (100 м батерфляй)
12.Муслима Одилова (50 м эркин)
Пара дзюдо
1.Шерзод Намозов (-60 кг)
2.Учқун Қуронбоев (-66 кг)
3.Феруз Сайидов (-73 кг)
4.Довурхон Кароматов (-81 кг)
5.Шухрат Бобоев (-90 кг)
6.Шариф Халилов (-100 кг)
7.Ширин Шарипов (+100 кг)
8.Лобар Хуррамова (-48кг)
9.Севинч Салаева (-52 кг)
10.Парвина Самандарова (-58 кг)
11.Нафиса Шерипбоева (-63 кг)
12.Васила Aлибоева (-70 кг)
Пара каное
1.Aзизбек Aбдулҳабибов (200 м)
2.Ҳайитмурод Шерқўзиев (200 м)
3.Шаҳноза Мирзаева (200 м)
Пара таэквондо
1.Зухриддин Тоҳиров (- 61 кг)
2.Зиёдахон Исақова (- 49 кг)
3.Гулжаной Наимова (+ 58 кг)
Пара пауэрлифтинг
1.Рўза Қўзиева (-61 кг)
2.Фарҳод Умрзоқов (-88 кг)
3.Нуриддин Давлатов (-107 кг)
Пара академик эшкак эшиш
1.Феруза Бўрибоева (2000 м)
2.Отабек Қўчқоров (2000 м)
Пара ўқ отиш
1.Сервер Ибрагимов (50 м пистолет).