20.08.2021 11:17
3863
Ҳожимат қайтди ва «Пахтакор»ни чоракфиналга олиб чиқди. «Турон» чемпионга жиддий қаршилик кўрсатган ўйиндан фотогалерея

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Пахтакор» — «Турон» (1:0) баҳсида мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритиб, чоракфиналга йўл олишди. 

Ўйинни Олимпиада рекордчиси Оксана Чусовитина «бошлаб берди». Биринчи бўлим «шерлар» устунлиги остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда яйпанликлар кучли рақибга қарши тенгма-тенг кураш олиб боришди. Аммо якун омадсиз бўлди.

Беллашув тақдирини жароҳатдан тикланиб, 2 ойлик танаффусдан сўнг сафга қайтган яримҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳал қилди. Захирадан майдонга тушган ёш футболчи 90+2-дақиқада ғалаба голини урди. 

«Пахтакор» кейинги босқичда «Олимпик» билан рўбарў келади. Водий клуби эса энди бор эътиборини Суперлигага қаратади. 

Қуйида «Турон» чемпионга муносиб қаршилик кўрсатган ўйиндан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Муҳиддин Нидо олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар