20.08.2021 09:08
3059
Игорь Швкирин: «Мантиқсиз якун бўлди»

«Турон» устози Игорь Шквирин Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Пахтакор» (0:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Биринчи бўлимда рақиб катта устунликка эришди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўз томонимизга оғдиришга уриндик. Яхши қарши ҳужумлар уюштирдик. Лекин якун мантиқсиз бўлди. Сўнгги дақиқада тўп ўтказиб юбордик. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар иштиёқ кўрсатишди. Айрим ўйинчилар жароҳатдан қайтганди. 

«Пахтакор»да узоқ йиллар давомида ўйнаганман. Аммо ҳаммаси тарихда қолди. Барча клублар бу стадионда ғалаба қозонишни истайди. Энди бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз. 

Олдимга аниқ мақсад қўйилган. Захира кучимиз яхши деб ўйлайман. Олға интилишда давом этамиз», — дея Шквириннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар