18.08.2021 01:32
56161
Теглар
«Ортиқ жим тура олмайман» – Роналду баёнот берди

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадан кетмаслигини маълум қилди. «Реал»га қайтиши ҳақида миш-мишлар тобора кўпаяётган бир вақтда Роналду барча масалага Инстаграмдаги саҳифасида ойдиклик киритди.

«Мени яхши биладиганлар ишимга қандай масъулият билан ёндашишимни ҳам билишади. Фаолиятим бошидан буён камроқ гапириб, кўпроқ ишлашга ҳаракат қилиб келаман. Бироқ менинг атрофимда ҳар хил гаплар кўпайиб бораётган экан бу борада ўз позициямни билдирсам.

Менинг «Реал»даги тарихим кўплаб совринлар, рекордлар ва катта ҳарфлар билан тарихга ёзилди. Уларни «Сантьяго Бернабеу»да кўришингиз мумкин. 9 йил давомида эришган ҳурматимни ҳозиргача ҳис қиламан. Ҳақиқий «Реал» мухлислари мени юракларида сақлаб қолганларини биламан.

Менинг номимни ҳар хил лигалардаги ҳар хил клублар билан боғлаб чиқишмоқда ва ҳеч ким аслида ҳақиқат нимада эканини суриштиргиси келмайди. Мен ортиқ жим тура олмайман, чунки номимни ҳар хил ёлғон хабарлар билан боғлашларига йўл қўя олмайман. Мен доимгидек ўз ишимга шўнғиганман ва олдиндаги барча чорловларга тайёрман. Қолган ҳаммаси шунчаки гап», деб ёзди Роналду ўз саҳифасида.

Охирги вақтларда Карло Анчелотти Роналдуни Мадридга қайтармоқчи экани ҳақида хабарлар кўпайди. Шунингдек, Роналду «ПСЖ» ва «МЮ»га ўтиши ҳақида миш-мишлар ҳам чиқиб туради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар