17.08.2021 10:00
2882
Варан: «Юнайтед»га ўтишим ҳақидаги миш-мишлар сэр Алекс уйимизга келиб,  мен билан гаплашганидан бошланган»

«Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган ҳимоячи Рафаэль Варан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу ерда эканлигимдан жуда ҳам хурсандман. Бу — мен учун янги саёҳат. «Реал» билан саргузаштлар бахтли ўтди, аммо «МЮ» — янги синов. Мен ва «Юнайтед» ҳақида 2011 йилдан бери турли миш-мишлар тарқалган. Жамоанинг қизиқиши «Реал»га ўтишимдан олдин — сэр Алекс Фергюсон онамнинг уйида мен билан гаплашганидан бошланган.

Менда «Юнайтед» каби катта клуб билан янги саҳифани бошлашга мотивация бор. Янги қадам ташлаш учун тўғри вақт. Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман», — дея Вараннинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Франциялик 28 ёшли ҳимоячи «Ланс» тарбияланувчиси саналади. У 2011 йилдан бери «Реал»да ўйнаган ва жамоа билан 4 бор ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда, 3 мартадан Ла Лига, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар