17.08.2021 13:51
8243
Рио Фердинанд «МЮ»га фойда келтирадиган икки трансфер ҳақида гапирди

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Рио Фердинанд «манкуниянлар»га фойдаси тегадиган икки футболчи ҳақида гапирди: 

«Фикримча, керакли футболчиларни қулай нархга сотиб олиш имкони бўлса, Оле бу имкониятни қўлдан бой бермайди. Муаммо қайси футболчи жамоани росмана кучайтира олишида. Сауль Ньигез яхши трансфер бўлиши мумкин. Бир неча йил аввал унинг учун 160 млн фунт-стерлинг сўрашаётганди. Ҳозир уни 50-60 млн фунтга ҳам харид қилиш мумкин. Бугунги кун футболида Чемпионлар Лигаси тажрибасига эга футболчи учун бу яхши нарх. Мен унинг ўйинларини жуда ёқтираман. Клуб уни шу ёзда харид қилса, ажойиб бўларди. 

Деклан Райс ҳам жамоага катта ўзгариш кирита олади. Мен унинг мухлисиман. Райснинг ривожланиб боришини кузатиш ёқимли. Ёзда у Англияда яхши ўйин намойиш этди. «Вест Ҳэм» унинг ўсишида катта роль ўйнади. У Лондон клубида ҳам, бошқа кучли жамоаларда ҳам кучли ўйин намойиш эта олади», - деди Фердинанд. 

Маълумот учун, Англияда трансферлар ойнаси 31 август куни ёпилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар