16.08.2021 08:12
2067
Сон: «Мухлислар хавфли жамоа эканлигимизни кўришди»

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин АПЛ 1-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Ушбу ўйинда кореялик футболчи жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

«Мавсумнинг биринчи ўйинини мухлислар билан яхши ўтказишни хоҳлагандик. Ажойиб ўйин. Барча футболчилар 3 очко учун ҳаракат қилишди. «Манчестер Сити» — жаҳоннинг энг жамоаси, шунинг учун ҳам қаттиқ курашдик. Мавсум бошидаги ғалаба биз учун катта аҳамиятга эга. 

Ажойиб кеча. Мухлисларни соғингандик. Футбол — бу мухлислар. Улар учун ўйнадик. Стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашгани учун уларга миннатдорчилик билдираман.

Жуда яхши ишладик. Мавсумга жиддий тайёргарлик қилдик ва буни майдонда кўрсатдик. Мухлислар хавфли жамоа эканлигимизни кўришди», — дея Соннинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар