16.08.2021 20:20
16991
Карпин: «Шомуродовнинг миннатдорчилик сўзлари мен учун совринлардан муҳимроқ» 

Россия миллий жамоаси бош мураббийига айланган «Ростов» клуби собиқ устози Валерий Карпин мураббийлик фаолиятида унинг учун энг муҳим жиҳат нималиги ҳақида гапирди.

- «Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши мен учун ҳар қандай совриндан ҳам муҳимроқ бўлди. Унинг ҳалигача қўнғироқ қилиши, миннатдорчилик билдириши...

Элдор «Женоа»дан «Рома»га ўтгач, менга ёзди: «Сиз ва Луисга (Луис Мартинес – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) ҳозирга даражамга етишга ёрдам берганингиз учун катта раҳмат. Сизлардан ўрганганларим бу ерда менга жуда ас қотмоқда. Бу ерга келиб энди кўп нарсани тушунаётгандекман, барчаси учун сизга катта раҳмат».

Биласизми, мен учун бу сўзлар ҳар нарсадан устун. Мен учун энг муҳими – футболчиларнинг мураббийлар штаби билан биргаликдаги ҳамкорликдан миннатдор бўлишлари», - дейди Валерий Карпин журналист Нобель Арустамян билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2018-2020 йиллар давомида «Ростов» сафида Валерий Карпин қўл остида тўп суриб, бир йил аввал 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га, 2021 йилда эса Генуя клубидан 17,5 миллион евро эвазига «Рома»га трансфер қилинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар