15.08.2021 08:11
1525
Сульшер: «Барча сарлавҳалар Бруну ва Погба ҳақида бўлади, аммо мен учун бутун жамоа муҳимроқ»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 1-туридан ўрин олган «Лидс»га (5:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бундан кўпроғини талаб қила олмасдим. Биринчи ўйиндан аввал доим хавотирга тушасиз: жисмоний тайёргарлик ва тактика борасида ҳаммаси яхши бажарилганми? Машғулотлар айнан шу ўйинга қаратилган эди. Ажойиб кун. 

Ҳозирги таркибдан жуда мамнунман. Варанни кутдик. Санчо тобора яхшиланиб бораверади. Яна бир неча футболчи қайтади, шунинг учун вазият яхши. 

Албатта, Бруну 3 гол уриб, Погба 4та ассист қилганда, барча сарлавҳалар улар ҳақида бўлади. Аммо мен учун бутун жамоа муҳимроқ. Бу иккиси ёнма-ён ўйнаганда вазиятлар яратиши мумкин. 

Гринвуд ажойиб ривожланмоқда. Икки йил олдинги ҳолати билан солиштирганда, у ҳақиқий эркакка айланди», — дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар