15.08.2021 14:56
3298
«МЮ» ва Фернандеш шартномани узайтириш бўйича музокара бошлади

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти жамоа яримҳимоячиси Бруну Фернандеш билан келишувни узайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, клуб ва португалиялик футболчининг вакиллари амалдаги шартномани 2026 йилга қадар узайтириш масаласида музокара ўтказмоқда.

Фернандеш 2020 йилнинг январь ойида жамоа сафига қўшилиб, клуб билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

Маълумот учун, Бруну АПЛ ўтган мавсумида 37 ўйинда 18та голга муаллифлик қилган. Жорий мавсум 1-турида эса «Лидс» дарвозасини уч марта ишғол этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар