15.08.2021 04:05
2891
Теглар
«Интер» Жеко трансферини эълон қилди

Ҳужумчи Эдин Жеко «Рома»ни тарк этди. 

Босниялик 35 ёшли футболчи «Интер» билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ўтиш текинга амалга ошган. Аммо «Интер» мавсум якунида ЕЧЛга йўл олса, Рим клубига 1,5 млн евро тўлайди. 

Жеко ўтган мавсумда А Серияда 27та баҳсда 7та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар