15.08.2021 21:42
3160
Четлатиш ва пенальтилар. «Зенит» Москвада сўнгги дақиқадаги гол эвазига РПЛдаги дастлабки очколарини йўқотди

Россия Премьер-лигаси 4-тури доирасида амалдаги чемпион «Зенит» «Локомотив» меҳмони бўлди.

Москвадаги ўйинда питерликлар аъзоси Далер Кузяев 50-дақиқада майдондан четлатилгач, «Зенит» 10 киши бўлиб қолди. Шунга қарамай, 85-дақиқада Сутормин пенальтидан меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқага келиб «темирйўлчилар» мағлубиятдан қутулиб қолишди. Смолов 90-дақиқада пенальтидан фойдаланиб, «Зенит»ни мавсумда очко йўқотишига сабаб бўлди – 1:1.

Натижада, «Зенит» 10 очко билан ҳозирча 1-ўринда бўлса, «Локомотив» 8 очко билан 4-ўринда бормоқда.

РПЛ. 4-тур. 15 август
Локомотив – Зенит 1:1

Голлар: 0:1 – 85, пенальти Сутормин, 1:1 – 90, пенальти Смолов.
Локомотив – Гильерме, Живоглядов (Миранчук, 77), Пабло, Едвай, Рибус (Тикнизян, 46), Магкеев, Куликов (Лисакович, 86), Жемалетдинов, Смолов, Зе Луиш, Камано (Рибчинский, 58).
Зенит – Кержаков, Караваев, Ловрен, Дуглас Сантос, Круговой (Чистяков, 46), Вендел, Кузяев, Барриос, Дзюба, Ерохин, Малком (Сутормин, 74), Озмун.
Огоҳлантиришлар: Едвай (19), Кузяев (19), Рибус (34), Куликов (42), Камано (48), Пабло (55), Зе Луиш (76), Гильерме (83).
Четлатиш: Далер Кузяев, 50.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар