14.08.2021 12:16
7643
Абраҳам «Рома»га йўқ деди. Рим клубида Шомуродов – Озмун тандеми пайдо бўлиши мумкин

Римнинг «Рома» клуби англиялик Тэмми Абраҳамга жуда қулай шартнома таклиф қилганига қарамай, «Челси» ҳужумчиси рози бўлмаган. Италия нашрларига кўра, «Рома» Абраҳамга 9-рақам, асосий таркибда жой ва 4,5 миллион евро йиллик маош таклиф қилган.

Шунингдек, римликлар «Челси»га футболчининг трансфери учун 45 миллион евро таклиф қилган. Аммо футболчи ЕЧЛ ғолиби бўлган ўз жамоасида қолишни истаган. Бу трансфер чўзилиб кетиши мумкинлигидан хавотирга тушган «Рома» раҳбарияти Моуриньо тасдиқлаган шорт-листдаги навбатдаги ҳужумчи – Сардор Озмунга эътибор қаратган.

«Рома» спорт директори Тьягу Пинту Озмуннинг собиқ агенти ва унинг хориждаги трансфери учун ишончли вакили бўлган Фали Рамадани билан учрашмоқчи. Моуриньо Озмун ва Александр Исакдан бирини танлаши керак бўлган ҳолатда эронлик ҳужумчини маъқул кўрган.

Шу тариқа «Рома» бу трансфер борасида келишувга эришса, Моуриньо жамоасида осиёлик икки ҳужумчи – Шомуродов ва Озмун тандеми пайдо бўлиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар