13.08.2021 10:56
1807
Магуайр: «2 йил ичида соврин ютмадик. Ғалаба вақти келди»

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр жамоа йирик турнирларда ғалаба қозониши кераклиги ҳақида гапирди. 

«Бу клубдан ҳар йили ғалабалар талаб қилинади ва бу ерда 2 йил ичида соврин ютмаганим хафа қилади. Лекин ривожланишга эришдик ва энди дунёнинг энг яхши клублари билан рақобатлаша оламиз. 

Ғалаба вақти келди. Ўтган 2 йилда исталган жамоа билан рақобатлаша олишимизни исботладик», — дея манкунианликлар сардорининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар