11.08.2021 23:31
2969
Теглар
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси ЖЧ олдидан машғулотларни давом эттирмоқда (фоторепортаж)

2021 йил 12 сентябрдан 3 октябргача Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам қатнашади. 

Баҳодир Аҳмедов жамоаси ЖЧ олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотларни ўтказмоқда. Йиғинда футзалчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарлигига жиддий эътибор берилмоқда. 

11 август кунги машғулотда мураббийлар ўйинчиларни яхшигина терлатишди. Испаниялик мураббий Аркаиц Сисниега ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга эътибор қаратган бўлса, Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев шогирдлари билан тактик томонлама ишлашди. Испаниялик Карлос Корона эса дарвозабонлар билан ишлади. 

Ўзбекистон миллий жамоаси 13 август куни Тошкентдаги машғулотларни якунлайди. Шундан сўнг йиғин Испания ва Португалияда давом эттирилади.

Қуйида машғулотдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Суратлар муаллифи — Маҳмуд Солиев

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар