10.08.2021 14:41
13162
«Рома» «Челси» ҳужумчисини 40 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Тэмми Абраҳам катта эҳтимол билан фаолиятини «Рома»да давом эттиради, дея ёзмоқда Sky Sport Italia.  

Манба хабарига кўра, Италия клуби англиялик 23 ёшли ҳужумчи трансфери масаласида Лондон клуби билан келишувга эришган. Унга кўра, «Рома» Абраҳамни сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олади. Англиялик ҳужумчи учун дастлабки йил 5 миллион евро тўланса, кейинги мавсум олдидан 35 миллион еврога сотиб олиши белгиланган.

Аввалроқ, Абраҳам трансферига «Арсенал» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган бўлса-да, «Челси» ўз ҳужумчисини рақиб жамоага сотмоқчи эмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, «Челси» «Интер» форварди Ромелу Лукаку трансферини 115 миллион еврога келишишга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» бунгача «Женоа»дан Элдор Шомуродовни 17,5 миллион еврога сотиб олганди. Клуб Эдин Жекони «Интер»га сотиши деярли маълум бўлгач, ўз сафига яна бир форвардни таклиф этишни режалаштирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар