09.08.2021 08:33
10345
«Спартак» матбуоти: «Ўруновнинг РПЛ сайтидаги қайдномада бўлиши — техник хато»

«Спартак» матбуот хизмати вакили Ярослав Кулемин ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов РПЛ расмий сайтида жамоа қайдномасидан ўрин олгани хато эканлигини изоҳлади. 

«Ўрунов биринчи лига (ФНЛ) рўйхатида, у асосий жамоада ўйнай олмайди. 

Нима учун у асосий жамоа қайдномасида қайд этилган? РПЛ сайтидаги техник хато сабабли», — дея Кулеминнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Ҳозирда РПЛ сайтида «Спартак» қайдномасидан 9 легионер ўрин олган: Ўрунов, Эсекиэль Понсе, Айртон, Самюэль Жиго, Алекс Крал, Йордан Ларссон, Виктор Мозес, Квинси Промес ва Йоррит Ҳендрикс.

Легионерлар лимити 8 футболчини ташкил қилади. Демак, Остоннинг қайдномада эканлиги — техник хато. У «Спартак-2»да фаолиятини давом эттиради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар