06.08.2021 19:35
32446
Бекзод Абдураҳмонов ва Нигора Турсунқулова турмуш қураётгани ҳақида маълум қилинди

Токио-2020 очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдорларидан бири бўлган Нигора Турсунқулова бронза медали соҳибига айланган Бекзод Абдураҳмоновга турмушга чиқиши маълум бўлди.

Ўзбекистонлик эркин курашчи бугун, 6 август куни бронза медалига эга чиққач, «Спорт» телеканалида меҳмон сифатида чақирилган Абдураҳмоновлар оиласи аъзолари Бекзод Абдураҳмоновнинг таэквондо спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Нигора Турсунқуловага уйланаётгани ҳақида маълум қилишди. Никоҳ оқшоми 14 август кунига белгиланган.

«14 август куни Бекзод Абдураҳмонов ва байроқдоримиз Нигора Турсунқулованинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Бекзод медал олса, қўшалоқ тўй бўлишини ният қилиб ўтиргандик. Худога беҳисоб шукур ниятимизга етдик», - дейди студияда меҳмон бўлган Бекзод Абдураҳмоновнинг опаси.

Маълумот учун, Бекзоднинг бронзаси Токио-2020да мамлакатимиз жамғармасидаги 4-медал бўлди. Бунгача Улуғбек Рашитов ва  Акбар Жўраев олтин, Давлат Бобонов эса бронза медалига эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар