05.08.2021 00:31
9085
Токио-2020. Бекзод Aбдураҳмонов ва Светлана Радзивил иштирокини бошлайди

5 август куни Ёзги Олимпиаданинг ўн учинчи кунги баҳслари ўтказилади. Баҳсларда яна 8 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Енгил атлетикачилар Светлана Радзивил ва Сафина Садуллаева ҳам баҳсларга қўшилади, Екатерина Воронина еттикураш бўйича иштирокини давом эттиради.

Эркин кураш жамоасининг 74 кг вазн тоифасидаги вакили, икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионатларида икки карра бронза медал соҳиби бўлган Бекзод Aбдураҳмонов ҳам курашга қўшилади. Унинг дастлабки рақиби пуэрто риколик Франклин Гомес бўлади.

Бундан ташқари, 4 август кунги беллашувларда яримфиналга етиб бора олмаган яна икки курашчи - Ғуломжон Aбдуллаев  (-57 кг) ва Жавраил Шапиев (-86 кг) бронза медал учун ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

Қуйида ўзбекистонлик спортчиларнинг кун тақвими келтирилади:

5:10. Енгил атлетика. Баландликка сакраш. A саралаш гуруҳи. Сафина Садуллаева, B саралаш гуруҳи
5:10. Енгил атлетика. Баландликка сакраш. B саралаш гуруҳи Светлана Радзивил.
5:40. Енгил атлетика. Еттикураш. Узунликка сакраш. Екатерина Воронина.
9:40. Енгил атлетика. Еттикураш. Найза улоқтириш. Екатерина Воронина.

7:00. Эркин кураш. -57 кг вазнда Ғуломжон Aбдуллаев бронза медал учун ўтиш баҳсида AҚШлик Томас Гилманга қарши.
7:20. Эркин кураш. -86 кг вазнда Жавраил Шапиев бронза медал учун ўтиш баҳсида швейцариялик Стефан Райхмутга қарши.
8:10.Эркин кураш. -74 кг вазнда Бекзод Aбдураҳмонов нимчорак финалда пуэрто риколик Франклин Гомесга қарши.

9:00. Замонавий бешкураш. Қиличбозлик йўналиши. Аёллар. Aлисе Фахрутдинова
12:30. Замонавий бешкураш. Қиличбозлик йўналиши. Эркаклар. Aлександр Савкин.

Ўзбекистонлик олимпиячилар 4 август кунини медалсиз якунлашди. 

Каноэда эшкак эшиш бўйича Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова 200 метр масофага кечган баҳсларнинг чоракфиналида иштирок этди. Зокирова ўз гуруҳида 48.995 сония қайд этиб, олтинчи ўринни олди. Раҳматова эса 46.645 сония билан учинчи бўлди. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар яккалик баҳсларида яримфинал йўлланмасига эга чиқа олишмади.

Эркин кураш бўйича Жавраил Шапиев дастлабки баҳсда Рио Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган эронлик Ҳасан Яздонийга ютқазди.

Ғуломжон Абдуллаев дастлаб хитойлик Мингҳу Люни мағлуб этди, чоракфиналда икки карра жаҳон чемпиони россиялик Заур Угуевга мағлуб бўлди.

Яздоний ва Угуев финал йўлланмасига эга чиққач, Шапиев ва Абдуллаев 5 август куни бронза учун кечадиган баҳсларда иштирок этадиган бўлди.

Ўзбекистон бокс жамоасининг турнирда қолган сўнгги вакили Баҳодир Жалолов эса яримфиналда британиялик Фрэйзер Кларкка қарши рингга чиқиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Энди у 8 август куни финалда америкалик Ричард Торресга қарши жанг қилади. Баҳодир Жалолов Торрес билан 2019 йилги жаҳон чемпионатида учрашган, ўшанда уни чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйганди.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси икки олтин ва бир бронза медал жамғарган ҳолда умумий рейтингда 30-31-ўринларни Греция билан бўлишиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар