03.08.2021 23:40
24295
Токио-2020. Жалолов финал учун жанг қилади, эркин курашчилар курашга қўшилмоқда

4 август куни Ёзги Олимпиаданинг ўн иккинчи кунги баҳслари ўтказилади. Эртанги баҳсларда яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Соат 5:35да енгил атлетикачи Екатерина Воронина ўз иштирокини бошлайди. У дастлаб еттикураш доирасида 100 метрга тўсиқлар оша югуришда қатнашади.

Кун давомида у баландликка сакраш, ядро улоқтириш ва 200 метрга югуриш бўйича баҳсларда ўз имкониятларини синаб кўради.

Каноэда эшкак эшиш бўйича ўзбекистонлик икки спортчи Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова 200 метр масофага ўтказиладиган саралаш босқичида қатнашади.

Шу куни эркин кураш бўйича жамоа вакиллари ҳам баҳсларга қўшилади. Тошкент вақти билан соат 7:30да -86 кг вазн тоифаси вакили Жавраил Шапиев илк баҳсни эронлик Ҳаддан Язданийчаратийга қарши ўтказади. Соат 8:20да эса -57 кг вазн тоифасида Ғуломжон Aбдуллаев хитойлик Минг Ҳу Лю билан беллашувини бошлайди.

Эркин кураш жамоасининг яна икки вакили Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ва Магомед Ибрагимов (-97 кг) кейинги кунги баҳсларда иштирок этишади.

Шунингдек, Ўзбекистон бокс жамоасининг ягона умиди Баҳодир Жалолов финал учун жанг қилади. Унинг британиялик Фрейзер Кларкка қарши ҳал қилувчи жанги соат 11:05да бошланади.

3 август кунги баҳсларда оғир атлетикада қўлга киритилган олтин медалдан кейин Ўзбекистон 2 олтин ва 1 бронза медал билан умумий рейтингда 46-ўриндан 27-ўринга кўтарилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар