31.07.2021 07:25
1806
Рўзиқул Бердиев: «Рақиб қарши ҳужумларда хатолардан фойдаланди. Икки футболчимизнинг ўрни билинди»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 13-туридан ўрин олган «Локомотив»га (0:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Футболда асосийси — натижа. Тўпга кўп эгалик қилганимиз фойда бермади. «Локомотив»ни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ўйлаган режаси амалга ошди. Рақиб қарши ҳужумларда қўпол хатоларимизни жазолади. Азизбек Омонов сўнгги баҳсларда яхши ўйнаётганди. Буни футболчиларга айтгандик, лекин барибир хатоларга йўл қўйдик.

Жисмоний юкламалар? Йўқ, давралар оралиғидаги жисмоний юкламалар таъсир қилди, деб ўйламайман. Чунки жамоам 90-дақиқаларда ҳам рақибдан кўп югураётганди. Кўпроқ таркибдаги йўқотишлар ўз таъсирини кўрсатди. Шерзод Насруллаев ўйнамагани боис Ойбек Бозоров ҳам «йўқ» бўлиб қолди. Марказда Акмал Мозговойнинг ўрни билинди.

«Локомотив» таркибида Темурхўжа Абдухолиқов ва Марат Бикмаевнинг йўқлиги режамизга ўзгартириш киритгани йўқ. Чунки сўнгги ўйинларда самарадорлик бўйича Омонов улардан устунроқ эди. Ундан хавф кутгандим. Лекин кўрдинглар, хатоларимиз эвазига Азизни ўтказиб юбордик», — дея Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар