29.07.2021 02:27
14713
Теглар
Ишончли манба: Шомуродовнинг «Рома»га трансфери ҳал бўлди

Италиялик журналист ва футбол инсайдери Николо Скиранинг маълум қилишича, «Женоа» ва «Рома» клублари ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери масаласида келишувга эришган. 

«Келишувга эришилди! Элдор Шомуродов «Женоа»дан «Рома» сафига ижара асосида ўтади. Римликларда футболчини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бўлади. Генуя клуби ўзбекистонлик футболчининг келгуси трансферидан маълум миқдорда улуш олиши шартномада кўрсатиб ўтилган. 
Шомуродов «Рома» билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади», - деб ёзди Скира.

Маълумот учун, Элдор «Женоа» либосида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар