28.07.2021 18:43
11254
Куман «Барселона»нинг икки трансферини бекор қилди

 
«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман клуб раҳбарияти жамоага таклиф этмоқчи бўлган икки футболчининг трансферини бекор қилди.

AS нашри хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти «Лилль» яримҳимоячиси Ренату Саншеш ва «Аталанта» ҳимоячиси Кристиана Ромерони «Барса»га таклиф этмоқчи бўлган. Аммо нидерландиялик мутахассис 23 ёшли португалиялик ва 23 ёшли аргентиналик ўйинчиларнинг жамоани кучайтира олмаслигини айтиб, трансферни бекор қилган.

Маълумот учун, «Барселона» 31 июль куни «Штутгарт», 4 август куни эса «Ред Булл Зальцбург» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 

Ла Лига доирасидаги 1-тур ўйини эса 15 август куни «Камп Ноу»да ўтиб, шу куни «Барса» «Реал Сосьедад»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар