28.07.2021 20:19
1825
Теглар
«Динамо» Шокир Йўлдошевни «Насаф»дан ижарага олди

«Динамо» жамоаси мавсумнинг иккинчи қисми олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Дукент тоғли ҳудудида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган «Динамо» жамоаси сафига «Насаф» яримҳимоячиси Шокир Йўлдошев келиб қўшилган. 25 ёшли яримҳимоячи мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида «Динамо»да ўтказади.

Аввалроқ, клуб Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳам трансферини эълон қилган эди. Тажрибали ҳужумчи билан ҳам мавсум якунига қадар шартнома имзоланган. 

Шунингдек, клуб Михайло Удод ва Жамшид Ҳасанов билан шартномани бекор қилган бўлса, Дилшод Ҳамроев ва Фахриддин Aлимов жамоа рўйхатдан чиқарилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар