28.07.2021 18:45
766
Теглар
Давид Алаба коронавирус юқтириб олди

 
«Реал» клубининг австриялик янги ҳимоячиси Давид Алаба коронавирус юқтириб олди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 29 ёшли ўйинчининг Мадридга келиб топширган тести мусбат натижа берган. Алаба ҳозирда ўзини яккалаш тартибига ўтказилган. 

Эслатиб ўтамиз, Алаба «Бавария»дан «Реал» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Аввалроқ, Давид жамоани тарк этган Серхио Рамосга тегишли 4-рақамни танлагани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар