27.07.2021 08:51
7795
«Ювентус» Роналду билан шартномани узайтирмоқчи эмас

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Бунга сабаб — футболчининг юқори маоши (йилига 31 млн евро).

Sky Italy'нинг ёзишича, португалиялик футболчи янги мавсумни Турин клубида ўтказади ва келаси ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.

Роналду ўтган мавсумда А Серияда 33та баҳсда майдонга тушиб, 29та гол урган ва чемпионат тўпурарига айланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар