26.07.2021 14:54
2253
Роналду 2 ойлик танаффусдан кейин «Ювентус» ихтиёрига қайтди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 баҳслари ва ёзги таътилдан кейин Турин клуби ихтиёрига келиб қўшилди.

Инсайдер Жанлуки Ди Марционинг ёзишича, португалиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, клуб раҳбарияти билан учрашади ва шундан сўнг жамоа машғулотларига қўшилади.

Роналду А Серия якунланган мавсуми сўнгги тури доирасида 23 май кунги «Болонья»га қарши ўйиндан (4:1) кейин клуби сафидан Португалия миллий жамоаси ихтиёрига қўшилиб, Евро-2020да иштирок этганди. Унда Португалия нимчоракфиналда Бельгияга мағлуб (0:1) бўлиб, турнирни тарк этди. Шундан буён футболчи ёзги таътилда эди.

Аввалроқ, Роналдунинг клуб раҳбарияти билан учрашиб, 2022 йилда ниҳоясига етадиган шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиши ҳақида хабар берилганди. Янги келишувга кўра 36 ёшли форварднинг йиллик маоши 31 миллиондан 20 миллион еврога камайиши айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар