26.07.2021 15:01
1630
Роналдиньо: «Месси - «Барселона»нинг тарихи. У клубда қолиши шарт»

«Барселона» собиқ юлдузи Роналдиньо ҳали ҳам эркин агент саналмиш Лионель Мессининг клубда қолиши шартлиги ҳақида айтиб ўтди.

«Умид қиламанки, «Барселона» олдидаги муаммолар клуб раҳбарияти томонидан тез орада бартараф этилади. Месси ҳар қанақасига ҳам жамоада қолиши шарт. У клубнинг тарихи», - дея Роналдиньонинг сўзларини келтирган Tuttomercatoweb.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг клуб билан шартномаси 30 июнь куни якунига етган. Лионель қарийб бир ойдан буён эркин агент саналади. 

Аргентиналик 34 ёшли форвард Ла Лига якунланган мавсумида 35 ўйинда 30та гол ва 11та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар