26.07.2021 20:16
1939
«Барселона» Неймар билан суд жараёни тўхтатилганини эълон қилди

«Барселона» клуби расмий сайти «Пари Сен-Жермен» футболчиси Неймар билан узоқ вақтдан буён давом этаётган суд иши тўхтатилганини маълум қилди.

Бразилиялик футболчи Каталония клуби билан меҳнат инспекцияси бўйича учта ва фуқаролик иши масаласида битта даъво аризаси бўйича томонлар ўртасида давом этаётган суд жараёнини тугатиш тўғрисида келишувга эришди.

Бразилиялик футболчи Каталониядан Париж клубига ўтгани учун тўланган трансферда унинг ҳам улуши борлигини даъво қилиб, суд орқали испан жамоасидан ўз ҳақини талаб қилаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда рекорд – 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан «Пари Сен-Жермен»га ўтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар