25.07.2021 14:45
7350
Токио-2020. Бокс. Элнур Абдураимов мўғулистонлик рақибини мағлуб этди

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Элнур Абдураимов мусобақадаги дастлабки жангида енгил вазн тоифасида мўғулистонлик Чинзориг Батарсухинга қарши рингга чиқди.

-63 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи 1/32 финал жангида турнирдаги асосий рақибларидан бири бўлмиш Чинзоригдан устун келди. Дастлабки раундда мўғулистонлик боксчининг қўли устун келган бўлса, қолган раундларда Элнур рақибини очколар ҳисобида енгди ва 4:1 натижаси билан 1/16 финал босқичга йўлланма олди.

Навбатдаги босқичда Элнур тожикистонлик Боҳодур Усмоновга қарши жанг қилади. Ғолиб 1/8 финалга йўлланма олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар