25.07.2021 02:19
25060
Теглар
Токио-2020. 25 июлда чиқиш қиладиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида ҳам 11 нафар вакилимиз қатнашади. Улар орасида дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва велоспорт баҳсларида вакилларимиз медаллар учун кураш олиб боришса, бокс, спорт гимнастикаси, академик эшкак эшиш бўйича терма жамоалар аъзолари саралаш доирасида иштирок этишади.

Қуйида 25 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:

Шаҳбоз Холмирзаев / Собиржон Сафаралиев — академик эшкак эшиш, жуфтлик — 6:10;
Улуғбек Рашидов — таэквондо, -68 кг — 6:15;
Турсуной Раҳимова — бокс, -51 кг — 7:00;
Сардор Нуриллаев — дзюдо, -66 — 7:00;
Диёра Келдиёрова — дзюдо, -52 — 7:00;
Олга Забелинская — велоспорт, 137 км — 9:00;
Оксана Чусовитина — спорт гимнастикаси, саралаш — 13:05;
Элнур Абдураимов — бокс, -63 кг — 14:18;
Адҳамжон Эргашев — оғир атлетика, 67 кг — 15:50;
Дилшод Рўзметов — бокс, -81 кг — 16:42.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар