24.07.2021 11:57
1847
Пьянич «Ювентус»га қайтиш учун маоши қисқаришига рози

«Барселона» яримҳимоячиси Миралем Пьянич ушбу трансферлар ойнасида жамоани тарк этади, деб хабар беради Sport.es. 

31 ёшли футболчининг агенти мижозини «Ювентус»га ижара асосида қайтариш устида ишламоқда. Босниялик яримҳимоячи Турин клубига ўтиш учун маоши қисқаришига ҳам рози.  

Таъкидланишича, Пьянич «Барса»даги келажагини 28 июлгача ҳал қилмоқчи. Шу куни Каталония клуби Германиядаги йиғинга жўнаб кетади. 

Аввалроқ «Ювентус» испан клубига Пьянич учун яримҳимоячи Аарон Рэмзини таклиф қилгани айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар