24.07.2021 12:01
12371
Теглар
«Олимпик»нинг 6, «Бухоро»нинг 4 очкоси бекор бўлди, «Нефтчи» пешқадамга айланди. «Оқтепа»нинг четлатилиши Про лигага қандай таъсир қилди?

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ЎФА Ижроия қўмитаси қарори билан «Оқтепа» клуби Про лигадан чиқариб юборилиши ҳақида эълон қилди.

Регламентнинг 8.9-бандидан келиб чиқиб, «Оқтепа» футбол клубининг Про лига 2021 йилги мавсумида ўтказган 11та учрашуви натижаси бекор қилинади ва турнир жадвали қайта шакллантирилади. Регламент бўйича Про лиганинг бу йилги мавсуми 28 турдан иборат бўлиши ва бунда ҳар бир клуб 26тадан учрашувда иштирок этиши керак эди. Қўшма йиғилиш «Оқтепа» футбол клуби Регламентда акс этган ўйинлар сонининг тенг ярмида иштирок этмагани учун «Оқтепа» иштирокидаги ўйинлар натижасини 0га тенглаштиришга қарор қилди.

Натижада турнир жадвалида жиддий ўзгаришлар юзага келди. Про лигада пешқадам бўлиб турган «Олимпик» клубидан 6 очко олиб ташланди. Сабаби Темур Кападзе жамоаси «Оқтепа» билан иккита ўйинини ўтказиб бўлган ва 6 очкони қўлга киритган эди. Натижада 26 очкодан 6таси олиб ташлангач, «Олимпик» 20 очко билан 3-ўринга тушди.

«Бухоро» номидан «Нурафшон»га айланган жамоадан эса 4 очко олиб ташланди. Бухороликлар ҳам «Оқтепа» билан баҳсларда бир ғалаба ва дуранг қайд этиб, 4 очко олган эди. Бу очко бекор бўлгач, Усмон Тошев бошқарувидаги кўҳна шаҳарликлар 19 очко билан 3-ўриндан 4-ўринга тушишди.

«Нефтчи» «Оқтепа»ни 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, 3 очко қўлга киритган эди. Аммо клубдан бу очко олиб ташланганига қарамай, Илҳом Мўминжонов жамоаси 22 очко билан 2-поғонадан 1-ўринга чиқиб олди. 

«Динамо» Про лигада «Оқтепа»га мағлубиятга учраган ягона жамоа эди. Шу боис бу клубнинг турнирни тарк этганидан Самарқанд клуби ҳеч нарса йўқотмади. Аксинча, рақиблардан очко олиб ташланиши натижасида 4-ўриндан 2-ўринга чиқиб олди.

Шунингдек, «Хоразм»дан 3, «Орол»дан 1, «Янгиер»дан 4, «Шўртан»дан эса 1 очко олиб ташланди. Натижада турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Про лига турнир жадвали: 

Маълумот учун, Про лига 14-тур ўйинлари 4-5 август кунлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар