24.07.2021 21:09
7735
6та гол кузатилган ўртоқлик ўйинида «МЮ» «КПР»га мағлуб бўлди

АПЛ янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Манчестер Юнайтед» клуби Лондонда Чемпионшип иштирокчиси «КПР» меҳмони бўлди.

Ўртоқлик учрашувида Лингард 3-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 7-дақиқада Чарли Остин мувозанатни тиклади – 1:1.

Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар мезбонлар фойдасига ишлади. Лондонликлар 53, 58, 59-дақиқаларда учта гол уриб, йирик ғалабани қайд этаётган эди. Эланга ўйин сўнгида фарқни қисқартирди – 4:2.

Маълумот учун, «МЮ» 18 июль куни «Дерби Каунти»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Ўртоқлик учрашуви. 24 июль
Куинз Парк Рейнжерс – МЮ – 4:2 (1:1)

Голлар: Чарли Остин 7, Дайкс 53, 59, Одубажо 58 – Лингард 3, Эланга 73.
МЮ: Хитон, Уан Биссака, Mенги, Туанзебе, Уильямс, Перрейра, Матич, Пеллестри, Лингард, Жеймс, Гринвуд.
Захира: Грант, Бишоп, Фиш, Бернард, Гарнер, Мата, Шортайр, Эланга.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар