23.07.2021 16:33
5590
Гризманн янги клубида ҳам «Барса»дагидек маош олмоқчи

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн бошқа жамоага ўтиш учун маоши камайишига рози бўлмаяпти.

ESPN хабарига кўра, франциялик футболчи бошқа клубга ўтган тақдирда ҳам Каталониядаги йиллик маоши – 35 миллион миқдорида маош олмоқчи. Шу сабабли Антуан бошқа клубга ўтса ҳам «Барса» унинг маоши бир қисмини тўлашда давом этиши мумкин.

Қайд этилишича, Каталония клуби Гризманн масаласида «Атлетико» билан музокарани тўхтатиб тургач, Антуанни Англиянинг бир қатор клубларига таклиф қилган. Аммо 30 ёшли форвард АПЛга ўтишдан кўра, собиқ жамоасига қайтишни афзал билмоқда.

Маълумот учун, Гризманн Ла Лига якунланган мавсумида 36 ўйинда 13та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар