23.07.2021 14:50
948
Бензема коронавирус юқтириб олди

Евро-2020дан кейин қўшимча дам олиш кунларига эга бўлган Карим Бензема «Реал» ихтиёрига қайтгач, яна мажбурий қисқа «таътил»га чиқадиган бўлди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоа ҳужумчисининг Мадридга қайтиб коронавирусга топширган тести мусбат натижа берган. Натижада футболчи карантинга олинган.  

Маълумот учун, Бензема якунланган мавсумда мадридликлар сафида жами 30та голга муаллифлик қилиб, клубнинг энг яхши тўпурарига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар