23.07.2021 21:03
7523
«Барселона» ва «Ювентус» Гампер Кубогида ўзаро баҳс юритишади

«Барселона» ва «Ювентус» Гампер Кубоги доирасидаги ўртоқлик баҳсида тўқнаш келишади. 

Беллашув 8 август куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Ўйинга 19869 нафар мухлис киришига рухсат берилади. 

Жоан Гампер Кубоги — ҳар йили август ойида «Барселона» томонидан ташкил этиладиган турнир. 1996 йилгача мусобақа чоракфинал, яримфинал, 3-ўрин учун ва финал баҳслардан иборат бўлган. 1997 йилдан эса «Барса» иштирокидаги бир ўйинлик финалга айлантирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар