22.07.2021 18:05
17464
«Женоа» бош мураббийи Шомуродовни сотувига қарши чиқмоқда

«Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансфер ойнасида Генуя жамоасини тарк этмоқчи эмас.

«Матч ТВ» хабарига кўра, клуб бош мураббийи Давиде Баллардини ушбу ёзги трансфер ойнасида ўзбекистонлик 26 ёшли форварднинг бошқа жамоага сотилишига қарши чиққан. Генуяликлар Шомуродов билан ҳужумда тандем ҳосил қиладиган янги ҳужумчини излашмоқда.

Қайд этилишича, Элдорнинг ўзи ҳам мураббийнинг қарорига қўшилган ва янги мавсумни ҳам «Женоа» сафида ўтказмоқчи. Футболчи яқинда оиласини Ўзбекистондан Генуяга кўчириб олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, «Женоа» сафида Австрияда мавсумга тайёргарлик кўраётган Шомуродов клубининг сўнгги икки ўртоқлик баҳсида кетма-кет 2та голга муаллифлик қилди.

26 ёшли ҳужумчи А Серия якунланган мавсумида 31 учрашувда 8та гол ва 1та ассистга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, Шомуродовга «Ювентус», «Интер», «Рома» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар