22.07.2021 17:11
14831
Токио-2020. Ўзбекистонлик боксчиларнинг дастлабки рақиблари маълум бўлди

Бугун, 22 июль куни Токиода Олимпиада-2020 бокс баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар мусобақани қуйидаги рақибларга қарши жанглар билан бошлайди:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Чифтчи Батухан (Туркия)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Хосе Куилес (Испания)/Курт Уолкер (Ирландия)
-63 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсухин (Мўғулистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров - Поландо Рохан (Доминикан Республикаси)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Гиорги Харабадзе (Грузия)
-81 кг: Дилшод Рўзметов - Эмметт Бреннан (Ирландия)
-91 кг: Санжар Турсунов - Абделхафид Бенчабла (Жазоир)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Муҳаммад Абдуллаев(Озарбойжон) / Денис Латипов (Баҳрайн).

Маълумот учун, Токиода бокс баҳслари кундузги ва кечги дастур бўйича ўтказилади. 1/16 финал жанглари 24 июль кунидан старт олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар