22.07.2021 12:18
4061
Токио-2020. Денис Истомин Олимпиададаги дастлабки рақибини билиб олди

Токио-2020 Олимпиадасининг теннис баҳсларига қуръа ташланди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Денис Истомин қуръа натижасига кўра дастлабки босқичда ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кортга чиқади. 

19-июль санасида тақдим этилган ATP рейтингида Истомин 197-ўринда қайд этилган бўлса, унинг рақиби 160-ўринни банд этиб турибди. 

Илк баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олган тақдирда, Истомин қозоғистонлик Александр Бублик (40) ва россиялик Даниил Медведев (2) қарама-қаршилиги ғолибига қарши кураш олиб боради. 

Маълумот ўрнида, теннис беллашувлари 24 июль санасидан бошланиши режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар