22.07.2021 13:00
6475
Ўртоқлик ўйини. «Сўғдиёна» ОЧЛ иштирокчисини мағлуб этди

Мавсумнинг иккинчи қисмига Тошкентда тайёргарлик кўраётган Душанбенинг «Истиқлол» клуби Суперлига вакили Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда Шохруз Норхоновнинг дубли Улуғбек Бақоев шогирдларига ОЧЛ иштирокчиси саналмиш Тожикистон чемпиони устидан ғалаба келтирди.

Қайд этиш жоиз, Душанбе клуби уч кун аввал Бекободда «Металлург»ни мағлуб этганди (1:0).

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«Сўғдиёна» (Жиззах) - «Истиқлол» (Тожикистон) - 2:0
Голлар:  Шохруз Норхонов, 52 (1:0). Шохруз Норхонов, 58 (2:0). 
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Лука Чермель, Шаҳбоз Жўрабеков, Искандар Шойқулов, Жасур Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Сардор Қулматов, Даниэль Насриддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Арсланмурат Аманов, Марко Колакович.
Захирадан тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Баҳодир Насимов, Саҳоб Рашидов, Жамшид Болтабоев, Нодир Қўйбоқов, Эргаш Исмоилов, Асил Бегимқулов, Жасур Ҳакимов.
«Истиқлол»: Муҳриддин Ҳасанов, Манучеҳр Сафаров, Алексей Ларин, Александр Кучеренко, Ахтам Назаров, Ваҳдат Ханонов (Далер Эмомназаров, 70), Амирбек Жўрабоев, Ислом Зоиров, Алишер Жалилов, Шервони Мабатшоев, Вадим Яворский (Рустам Соиров, 55).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар