22.07.2021 11:52
19754
«Реал» ва «Барса» футболчилари Олимпиадада жиддий жароҳат олишди

Испания олимпия жамоаси сафида Токиодаги Олимпиадага йўл олган «Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос ва «Барселона» ҳимоячиси Оскар Мингеса 1-турдаёқ жароҳат олишди.

Олимпиада футбол турнири 1-тури доирасидаги Испания – Миср (0:0) учрашувида Мингеса 22-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлган бўлса, Себальос 45-дақиқада жароҳат олиб ўйинни эрта якунлади. Мисрлик футболчи Данининг оёғини ўта қўпол тарзда босиб олди.

Испания олимпия жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте баҳсдан кейин ўйинчиларнинг жароҳати ҳақида гапирди.

«Уларнинг жароҳати қай даража жиддий экани текширувлардан кейин маълум бўлади. Очиғини айтганда, ҳаммаси яхши кўриниш олмади. Жароҳат жиддийдек кўринмоқда. Шунга қарамай, ҳар икки ўйинчимизнинг тезроқ сафга қайтишини кутамиз», - дейди бош мураббий.

Маълумот учун, Испания «С» гуруҳида Мисрдан ташқари, Аргентина ва Австралияга қарши ўйин ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар