22.07.2021 22:16
8301
«Манчестер Сити» 4 футболчисини трансферга қўймоқчи

«Манчестер Сити» клуби бир қатор ўйинчилари билан хайрлашишга тайёр, дея хабар бермоқда Catalunya Ràdio.

Манба хабарига кўра, Англия клуби Раҳим Стерлинг, Риёд Маҳрез, Эмерик Лапорт ва Бернарду Силвани трансферга қўймоқчи. Қайд этилишича, «Сити» ушбу футболчиларни «Барса»нинг аксарият ўйинчилари билан ўзаро алмашиш йўлида фойдаланиши мумкин. 

Аввалроқ, «Барса» Гризманни «Манчестер Сити»га таклиф қилгани, франциялик футболчи ўрнига Стерлингни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар